Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар ўғил-қизлари “Заковат”да баҳслашмоқда
17:30 / 2025-07-21

Сурхондарё вилоятида “Долзарб 90 кун” ва “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллалар ёшларининг “Заковат” интеллектуал ўйини туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, ўқувчиларнинг тафаккур ва дунёқарашини янада ўстириш, уларнинг билимларини бойитишга йўналтирилган интеллектуал ўйинда маҳаллалар ёшлари ўз билим ва зукколигини синовдан ўтказмоқда.

Интеллектуал ўйиннинг Бойсун тумани босқичида маҳаллалардан саралаб олинган энг билимли, энг топқир ўғил-қизлар жамоалари ўзаро беллашиб, алоҳида шакллантирилган қизиқарли саволларга жавоб излади. 

Ёшларга хос самимий ва қизғин баҳсларга бой ўтган тафаккур беллашувида Бошработ маҳалласи жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Газа маҳалласи ўқувчилари жамоаси иккинчи, шўрсойликлар учинчи ўринни қўлга киритди. 

Ғолиблар интеллектуал ўйин ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири