Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 триллион йўналтирилади
15:47 / 2026-02-17

Юртимизда маҳаллаларни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Эндиликда Маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш бўйича устувор ислоҳотлар дастури ҳамда 2026 йилги Давлат дастури доирасида ушбу йўналишдаги ишлар янада кенг тус олади.

Маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш бўйича устувор ислоҳотлар дастурига кўра, жорий йилда маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштиришга 20 триллион сўм маблағларни йўналтириш ҳамда уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини қатъий назорат қилиш кўзда тутилган.

Бунда “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақоми берилган туман (шаҳар)ларни ривожлантириш, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожланишига туртки берувчи драйвер лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратиш, Тошкент шаҳрида маҳаллаларни ободонлаштириш, туризм ва гастрономик кўчаларни кенгайтириш ҳамда суғориш тизимини ривожлантириш каби йўналишларга маблағлар ажратилади.  

Бундан ташқари, маблағлар “Ташаббусли бюджет” тадбирлари учун, “Маҳалла бюджети” жамғармаси маблағларини шакллантириш, 100 та энг яхши солиқ тўловчи маҳаллага 2 миллиард сўмдан ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш кабиларга йўналтирилади.  

Маблағларнинг маҳаллалар марказини шакллантириш, микросаноат, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш марказлари, кичик бозор, кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, ички йўлларни яхшилашга сарфланиши таъминланади.  

Таъкидлаш лозимки, Ҳисоб палатаси томонидан ушбу ажратилган маблағларнинг самарали ва қонуний сарфланиши юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилиши маблағларнинг мақсадли сарфланишига, амалий натижаларга хизмат қилади.

М.Комилова,  ЎзА