Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар барқарор электр таъминотига эга бўлди
18:37 / 2025-11-13

Гулистон шаҳрида аҳолини барқарор ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди.

Шаҳарнинг “Бўстон” ва “Истиқлол” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эскирган ҳаво электр узатиш тармоғи 1 км узунликдаги замонавий ер ости кабель тармоғига алмаштирилди. Шу билан бирга, 72 та кўп қаватли уйнинг тақсимлаш шитлари таъмирланди, кириш электр жавонлари янгиланди, кабеллар алмаштирилди ва ҳисоблагичларнинг техник ҳолати синчиклаб текширилди.

Бу ишларга 50 га яқин ходим ва 5 дан ортиқ махсус техника жалб қилинди. Ҳозирда маҳалла аҳолиси ёмон ҳаво шароитида ҳам барқарор электр энергиясига эга бўлди.

–  Бу модернизация ишлари нафақат аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, балки маҳаллада ижтимоий ва иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Шу каби ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич амалга оширилади,  –   деди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё филиалининг бош муҳандиси ўринбосари Анвар Охунов.

Лойиҳа доирасида маҳалладаги 72 та кўп қаватли уйда яшовчи 3 540 нафар аҳоли ҳамда ижтимоий ва кичик тадбиркорлик объектлари ҳам  узлуксиз электр таъминотига эга бўлди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири