Маҳаллада янги боғча фойдаланишга топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп тумани Боғ кўча маҳалласида 150 ўринли замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Ҳакимов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-9812]
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида жами 5 миллиард 56 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.
Маросимда сўз олган туман ҳокими А.Султонов ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорликлар ишлари, янги лойиҳалар асосида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича бошланган хайрли ишларга тўхталди. Масканда эртамиз эгалари сифатли таълим-тарбия олиши, юрт тараққиётига, иқтисодиётига ҳисса қўшадиган баркамол бўлиб етишишига ишонч билдирди.
ЎзА