Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада хотин-қизлар фаолларининг психологик билими – муҳим аҳамият касб этади
13:32 / 2023-07-29

Ўзбекистон Психологлар ассоциацияси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидаги каби олис тоғли Бахмал туманида ҳам “Маҳалла хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Янгиланаётган Ўзбекистонда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида инсонга бўлган эътибор янада кучайди, фуқаролар манфаатларини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини оширишга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳеч қандай шубҳаларсиз бунда аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтиришга асосий эътибор қаратилмоқда.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси психологлар ассоциацияси аъзоси Сарвар Номозов томонидан маҳаллалар хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, уларга фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларни олдини олиш, бартараф этиш йўлларини ўргатиш, низоли, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга кўмаклашиш, мулоқот маданияти, зўравонлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ажримларни олдин олиш ва бошқа мавзулар юзасидан қимматли маслаҳат, билим ва кўникмалар берилди.

– Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлашнинг қонуний негизини мустаҳкамлаш чоралари кўрилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан бир қатор қонун ҳамда қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ барча вазирлик ва идораларда гендер тенглик масалалари бўйича Маслаҳат кенгашлари ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси психологлар ассоциацияси аъзоси Сарвар Номозов.  

– Бугунги глобаллашув даврида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Ҳаётга татбиқ қилинаётган ислоҳотлар ва давлат ҳамда жамият бошқарувини самарали ташкил этиш, қарор қабул қилиш, психологик билимларни пухта эгаллаш ҳамда амалий тажрибани ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш бугунги раҳбарнинг асосий вазифаларидан бири бўлмоғи лозим, – дейди Бахмал тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Холниса Боймурадова.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис томонидан батафсил жавоблар олди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА