Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада сайёр суд мажлиси
19:01 / 2024-04-11

Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор тумани суди Имом Бухорий маҳалласида сайёр суд мажлисини ўтказди.

Сайёр судда судья Маҳмуд Арипов томонидан тумандаги 3 нафар фуқаронинг иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.  

–2 нафар назорат остидаги шахснинг жазони ўташ давомида ўзини ижобий томонлама намоён қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, тартиб-қоидаларни бузмаганлиги, огоҳлантиришлар олмаганлиги ва ўзига тегишли хулоса чиқарганлиги ҳамда қилган жиноятидан пушаймонда эканлиги инобатга олинди, –дейди судья Маҳмуд Арипов. –Натижада Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан,  маҳкумлар муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди. 1 нафар назорат остидаги шахс суд томонидан белгиланган чеклов (тақиқ)ларга амал қилмаганлиги сабабли, унинг ўталмасдан қолган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Суд мажлисида раислик қилувчи М.Арипов назорат остидаги шахсларга келгусида Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий амал қилиш ҳамда такрорий жиноят содир қилмаслигини тушунтирди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири