Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада ободонлаштириш ишлари бошланди
13:51 / 2026-03-10

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Тадбиркорлар ҳудуди” маҳалла фуқаролар йиғинида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, оғир шароитдаги ушбу маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг олиб борилишида барча раҳбарлар ҳамжиҳатликда ҳисса қўшиши зарурлигини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолини қийнаб келган масалаларга ечим топиш, уларнинг ҳаётий масалаларини, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш бўйича ишлар тизимли равишда давом этмоқда. 

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида тасдиқланган режадаги ишлар доирасида ички йўллар таъмирланади, ичимлик сув, электр, газ тармоқлари билан боғлиқ масалаларга ечим топилади, ёрдамга муҳтож фуқароларнинг турар жойларини таъмирлаш чоралари кўрилади. Шунингдек, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фуқароларнинг қўшимча даромад олишига кўмаклашиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. 

Тадбирда тегишли ташкилотлар раҳбарларига вазифалар тақсимланиб, келгуси режалар белгилаб олинди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.