ФОТОРЕПОРТАЖ
Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур маҳалланинг 8 та кўчасида истиқомат қилувчи 1069 нафар аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилади. Хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида 216 та хонадонга маиший газ баллонлари учун махсус қути ўрнатилиб, газ баллонидан газ жиҳозларигача бўлган тармоқлар ҳам созлаб берилмоқда. Ушбу жараён об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам газ баллонларидан хавфсиз ва қулай фойдаланиш имконини яратади.
[gallery-25907]
Хизмат сифатини ошириш мақсадида “Норинтумангаз” газ таъминоти бўлимига махсус ISUZU автомашинаси ҳам топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА