Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада аҳоли бандлигини таъминланмоқда
16:48 / 2022-01-17

Фоторепортаж

Бухоро вилояти Қоровулбозор  туманидаги  Имом  Бухорий маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳалла аҳлининг асосий қисми Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида фаолият олиб боради. Ҳудудда ташкил этилган Жанубий Корея технологиялари  асосидаги иссиқхоналарда эса 300 нафар  фуқаронинг  бандлиги  таъминланган.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини  йўқотган  хотин-қизларни  “Аёллар  дафтари”га  олиш орқали уларга зарур кўмак берилмоқда. Ишсиз ёшларнинг 42 нафари 3-сектор вакиллари билан ҳамкорликда “Ёшлар дафтари”га киритилган. 

[gallery-5475]

“Ёшлар  дафтари”га  киритилган  2  нафар  ёшга “Ёшлар жамғармаси” маблағи ҳисобидан мотокультиватор берилди. “Аёллар  дафтари”да бўлган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги  5  нафар аёлга  “Аёллар  жамғармаси”  ҳисобидан, 2  нафар қизга “Саховат  ва  кўмак”  жамғармаси маблағидан  тикув  машиналари берилиб, улар ўз хонадонида даромад  қилиши учун имконият яратилди. Бундан ташқари, 16 нафар аёлга тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун банк кредитлари ажратилиб, тикув  машиналари  олиб  берилди. Бир  нафар  аёлга эса 30  миллион  кредит  асосида  гўзаллик  салони  очишида  кўмак  берилди. Ишсизлик  рўйхатига бўлган Гулшод Исломова эса 230 миллион  кредит  ҳисобидан “Гулшод  шоҳ  мебель файз” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйди.
 

Тоҳир ИСТАТОВ,ЎзА