French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллабай ишлаш қулай ва самарали
17:55 / 2025-07-14

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Тошкент маҳалласида “Маҳаллабай тизими асосида олиб борилаётган ишлар таҳлили” мавзусида пресс-тур ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳаллий ОАВ вакиллари, блогерлар, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Тошкент маҳалласи тумандаги иқтисодий салоҳияти юқори ҳудудлардан бири ҳисобланади. Маҳаллада жами 302 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритмоқда. Улардан 79 таси қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси, 73 таси айланма солиқ тўловчиси, 150 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир.

Қайд этиш лозимки, “солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида маҳаллада охирги 6 ойда 29 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 12 нафар ёш давлат рўйхатидан ўтказилиб, уларнинг барчаси фаол иш бошлаган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага кўп, яъни 120 фоиз ўсишни ташкил этмоқда.

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар маҳалладаги хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар иш жараёни билан танишди. Тадбирда маҳаллий тадбиркорлар фаолиятида солиқ органлари билан ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, уларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ва ахборот ёрдами хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбирда маҳалла солиқ инспектори Охунжон Мусурмонов томонидан олиб борилаётган ташаббуслар ва аҳолига яратилаётган имкониятлар алоҳида таъкидланди. Унинг фаолияти маҳалланинг иқтисодий тараққиёти, аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда солиқ маданиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Пресс-тур якунида тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари кўрсатилаётган амалий ёрдамдан миннатдор эканликларини билдириб, солиқ органлари билан очиқ ва самарали ҳамкорлик келгусида фаолиятларини янада кенгайтиришда муҳим омил эканини таъкидлашди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири