Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшларига байрам туҳфаси
13:12 / 2024-03-21

Наврўзи олам нишонланаётган шу кунларда Андижон вилоятида янги-янги иншоотлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилмоқда. Марҳамат туманидаги Бешмирза маҳалласида барпо этилган 30- умумтаълим мактабининг филиали ҳам ана шундай иншоотлардан биридир.

Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари иштирокида мактаб филиали очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Марҳамат тумани ҳокими Бобуржон Юлдашев ва бошқалар томонидан Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда умумтаълим мактаблари учун мослаштирилган бинолар қуриш, мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларга зарур иш шароитлари яратиш, ўқувчиларнинг пухта билим олиши, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлданди.  

[gallery-16533]

Икки қаватли, замонавий кўринишга эга, 300 ўринли мазкур мактаб филиали “Пахтаобод қурилиш сифат” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди. Ўқув хоналарида ўқувчиларнинг ўқиши, пухта билим олиши учун барча шарт-шароит яратилган.  

– Мактаб филиалининг фойдаланишга топширилиши маҳалламиз аҳли учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди, – дейди меҳнат фахрийси Рўзимат Худойбердиев. – Фарзандларимиз шу пайтга қадар қўшни қишлоқлардаги мактабларга қатнаб ўқир эди. Айниқса, аёзли кунларда улар анча қийналишарди. Фарзандларимиз мактабга бориб келгунларигача хавотирда турар эдик.  

Бугун маҳалладошларимизнинг кўп йиллик орзуси ушалди. Энди болаларимиз маҳалламизнинг ўзида ўқиб, билим олишади. Фарзандларимизга мана шундай имкониятни яратиб берган Президентимизга, туман, вилоят раҳбарларига мингдан-минг раҳмат.

 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат),

ЎзА мухбирлари