Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари “Street workout” бўйича беллашди
15:51 / 2024-04-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё  вилояти Ангор туманидаги Навбаҳор маҳалласида ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг “Street workout” тури бўйича беллашувларнинг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.    

[gallery-16700]

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидор ва истеъдодини юзага чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадига қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг икки мавсуми доирасида ўтган 2023 йилда 21 дан ортиқ танлов ва мусобақалар ташкил этилиб, уларга биринчи мавсумда 480 минг нафар, иккинчи мавсумда 537 минг нафар ўғил-қиз қамраб олинди. Олимпиаданинг навбатдаги, жорий йил биринчи мавсуми доирасида маданият, санъат, спорт, IT ва касблар танлови каби қатор муҳим йўналишларни ўзида қамраб олган 26 та танлов ва мусобақа ўтказилиши белгиланди.  

Мусобақада 18-30 ёш тоифасидаги маҳалла ёшлари “Street workout” бўйича ўзаро беллашди. Юқори натижа кўрсатган иштирокчилар кейинги босқичга йўлланма олди.

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА