Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари билан ишлашда раҳбарлар масъулияти оширилди
18:23 / 2023-07-21

Қуйи Чирчиқ туманида маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг биринчи ярим йиллик якунлари ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда улар ўртасида содир этилаётган жиноятни камайтиришга бағишланган Республика ўқув семинари ўтказилди.

Унда Республика миқёсидаги ёшларга алоқадор вазирлик, идоралар вакиллари, ОТМ масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, етакчилар ва фаоллар иштирок этда. Семинарда дастлаб Тошкент вилояти ҳудудида жорий йилнинг биринчи ярмида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.  

Семинарда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудларда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига бириктирилган эди. Улар ўз ҳимоясидаги ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашиш зарур.  

Ўтган давр мобайнида бу борада вилоятдаги раҳбарлар ҳам тизимли ишларни амалга оширди. Семинар иштирокчиларига Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков ёшлар билан ишлаш бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди. Ҳозир ҳудуд аҳолиси 3 миллион нафардан ошади. Шундан 14-30 ёшдагилар 21 фоизни ташкил этмоқда. Жорий йил ўтган давр мобайнида вилоятда содир этилган жиноятлар 1 минг 718 таси ёшлар томонидан содир этилган. Булар орасида қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, ўғирлик, талончилик, фирибгарлик, безорилик ва шу каби ҳолатлар кузатилган. Ўтган давр мобайнида вилоят бўйича 131 нафар ёшлар содир этган ҳуқуқбузарликдан кейин ҳам яна жиноят содир этган. Шу сабабли ёшларнинг яшаш, ўқиш ва иш жойларида кенг жамоатчилик орасида муҳокама ўтказишни оммалаштириш керак.  

Шунингдек, 55 та маҳалла бевосита яшовчи ёшлар томонидан энг кўп жиноятлар содир этилгани сабабли қизил тоифага киритилган. Таъкидланганидек, туманда банд бўлмаган ёшлар 15 минг 363 нафар. Жумладан, оғир тоифадаги 1 минг 277 нафар ёшларни бириктирилган 30 та ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан уч тоифада муаммолари ўрганилиб ажратиб олинди. Улардан ижтимоий ва иқтисодий муаммоси мавжуд бўлмаганлар, бириктирилган раҳбарни ўз имкониятидан ҳал этиладиган муаммолар ва туман даражасида ҳал этиладиган муаммолардир. Ҳар ҳафта якуни билан “муаммодан-ечимгача, кўмакдан-натижагача” тамойили асосида мониторинг тизими йўлга қўйилди. Ўрганишлар натижасида оғир тоифага киритилмаган, бироқ кўмакка муҳтож бўлган турли тоифадаги ёшлар аниқланди ва уларнинг ҳам муаммо таклифларига ечим топилиб кўмак кўрсатилмоқда. Семинарда келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.  

А.Мусаев, ЎзА