Маҳалла йўллари равон бўлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Шархончек маҳалласининг ички йўлларида асфальт ётқизиш ишлари жадал давом этмоқда. Бу ишлар «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётир.
Асфальтлаштириш жараёни Наманган Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмасига асосан «21 аср» МЧЖ томонидан Баҳор, Ҳумо ва Мустақиллик кўчаларининг 3 километр қисмида олиб борилмоқда.
Йўл таъмири туфайли маҳалла аҳолисини қийнаб келган транспорт муаммолари бартараф этилиб, ички йўллар равон ва хавфсиз ҳолга келтирилади.
[gallery-22684]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА