Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла янги бинода иш бошлади
17:27 / 2024-03-28

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳаммаджон Нишонов, Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматулло Дадахонов, маҳалла фаоллари, оқсоқоллари иштирокида маҳалла янги идорасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Туман ҳокимлиги томонидан қад ростлаган янги, замонавий бинода иш олиб бориш учун зарур барча шароит яратилган.

[gallery-16647]

– Айни пайтда 3 минг 100 нафардан зиёд аҳоли яшайдиган маҳалламизнинг идораси яроқсиз ҳолга келиб қолган эди, – дейди “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Раҳимжон Парпиев. – Ҳукуматимизнинг эътибори, туман ҳокимлигининг кўмаги билан маҳалла идораси учун янги бино қуриб берилганлигидан хурсандмиз. 

Туман ҳокимлиги томонидан маҳалланинг янги биноси мебеллар, шунингдек, компьютер жамланмаси ҳамда бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов, (сурат), ЎзА мухбирлари