“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан Навоий Олимпия ва паралимпия захиралари коллежида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида 12-16 ёшли ўғил ва қиз болалар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Ёшларни спортга қизиқтириш, уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган мусобақа беш вазн тоифасида ўтказилиб, 50 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган учрашувда 38 кг вазн тоифасида Амирхон Акмалов, 42 кг вазн тоифасида Баҳромбек Азизов, 46 кг вазн тоифасида Баҳром Санақулов 1-ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида 48 кг вазн тоифасида биринчиликни Шаҳинабону Сафарова қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасида 50 килограммдан оғир вазн тоифасида Ўлмас Ғуломов мутлақ ғолиб, деб топилиб, унга мусобақанинг бош соврини – кубок топширилди.
Барча ғолиб ва совриндорлар рағбатлантирилди.
Абдували Бўриев, ЎзА