Маҳалла ва университет ҳамкорлиги юзасидан семинар-тренинг
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши билан ҳамкорликда семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингдан олдин иштирокчилар Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбек халқ шоири Абдулла Орипов номидаги музейни томоша қилди. Муассасанинг ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Заковат” турнирининг финал босқичини биргаликда ўтказишди.

Семинар-тренинг давомида ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилишда маҳалла ва университет ҳамкорлиги, университетда маҳалла билан ўтказилган спорт тадбирлари ҳамда интеллектуал кўрик-танловларнинг аҳамияти ва маънавий-маърифий тадбирлар самараси, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган оилалардан хабар олиш бўйича амалга ошириладиган ишлар хусусида фикр алмашилди.
Д.Маматова, ЎзА