Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ЕХҲТ директори билан учрашув ташкил этилди
18:59 / 2021-04-30

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори М. Мекаччи бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф давомида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова йиғилганларга сўнгги йилларда мамлакатда оилаларни, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, молиявий қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, таълим олишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, давлат идоралари, банклар, сиёсий партиялар билан ўзаро алоқалар, ҳуқуқбузарлик содир этган ва қамоқда сақлаш жойларида жазо ўтаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида сўзлаб берди.

ЕХҲТ раҳбарининг таъкидлашича, ЕХҲТ ҳам гендер тенглиги масалаларига алоҳида эътибор беради. ЕХҲТ мамлакатларида янги «Ўзгариш» (Change) лойиҳасини амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида вазирлик билан бир қатор йўналишларда фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Қизғин суҳбат тарзида ўтган мулоқот якунида ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаб боришга келишилди.

ДИИҲБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

Бундан ташқари халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.

БМТнинг ЮНИСEФ болалар жамғармаси билан ҳамкорликда маҳалла фуқаролар йиғинларининг оилалар билан ишловчи мутахассисларининг ижтимоий иш бўйича салоҳиятини оширган ҳолда, оилалар эҳтиёжларини ҳар томонлама баҳолаш, заиф оилаларнинг эҳтиёжларига мослаштирилган индивидуал ёрдам дастурларини ишлаб чиқиш ва вазиятларни бошқариш усулларидан фойдаланган ҳолда аҳоли муаммоларининг ечилишини максимал даражада тўлиқ таъминлаш мақсад қилиб олинган.

Қолаверса, жорий йилда Жаҳон банки билан биргаликда, Япония ижтимоий ривожланиш фондининг 2,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган «Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш» лойиҳасига старт берилиши кутилмоқда.

Гулжамол Шукурова,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

халқаро алоқалар бўлими бошлиғи

ЎзА