French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ва оила институтини ривожлантиришда гендер ёндашуви
12:22 / 2022-02-23

Маҳалла ва оила муҳитининг мўътадиллигини таъминлашда, унинг ривожида, фарзандлар тарбиясида аёллар, онахонлар, бувижонларимизнинг ўрни беқиёс. Хотин-қизларнинг оилада ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига катта аҳамият қаратилмоқда.

Шу билан бирга гендер тенгликни таъминлаш масаласига ҳам давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда. Бу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан ҳам бу йўналишда кўплаб лойиҳалар, амалий ишлар ҳаётга кенг жорий этилаяпти. 

Институт томонидан ташкил этилган “Маҳалла ва оила институтларини ривожлантиришда гендер ёндашуви” мавзусидаги мактаб бу борадаги амалий ишларнинг яна бир намунасидир. 

Машғулотларнинг очилишида “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори, педагогика фанлари доктори, профессор Нодира Эгамбердиева мактаб машғулотлари маҳалла ва оила институтларини ривожлантириш, ҳуқуқ, гендер тенглиги борасида илмий ва замонавий илғор ғоялар ҳақидаги билимларни ёш олимларга етказиш ва уларнинг тадқиқот ва жамоатчилик фаолиятида иштирокини янада кучайтиришга ёрдам беришини таъкидлади. 

Мазкур лойиҳада ички ишлар, ҳуқуқ, педагогика, журналистика, маҳаллалар фаолияти билан боғлиқ мутахассислар тингловчи сифатида иштирок этмоқда. Айни пайтда ушбу мактаб соҳа мутахассислари учун ўзига хос мулоқотлар платформасини яратиш имконини бериши билан диққатга сазовордир. 

Уч кунлик ўқув машғулотлари давомида мавзу юзасидан педагог-мутахассис ва олимлар билан учрашиш имконига эга бўладилар. Мавзулар бўйича долзарб масалаларни муҳокама этиш, илмий изланишларни  тўғри ташкил этиш ва йўналтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Ўқув машғулотлари давомида соҳага оид янгиликлар билан танишиш баробарида нотиқлик, муҳокама ва мунозаралар олиб боришда амалий кўникмаларга эга бўладилар. 

Ушбу ўқув мактаб машғулотлари касбий ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, ўз лойиҳаларини тақдим этиш ва илгари суриш, қўшма лойиҳаларда иштирок этиш, янги ғоя ва изланишларни рағбатлантириш имконини беради. Мактаб машғулотлари маърузаларни шунчаки тинглаш эмас, балки интерфаол, савол-жавоблар, шахсий иш тажрибаси билан ўртоқлашиш тарзида ташкил этилгани билан диққатга сазовор. 

[gallery-5861]

  Назокат Усмонова, ЎзА