Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар маъқулланди
19:38 / 2023-06-21

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Робахон Махмудованинг Наманган вилоятидаги ишончли вакили сайловолди ташвиқотини давом эттирмоқда.

Хусусан, ишончли вакил, партия вилоят кенгаши раиси Исроилжон Жўраевнинг Янгиқўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашувида маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Адолат” СДП фаоллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар, давлат ва жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳамда унда илгари сурилган ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот берди.

Номзоднинг сайловолди дастуридан ижтимоий адолатни қарор топтириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиёт, таълим ва илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология, оилани мустаҳкамлаш, юксак маънавиятли жамият қуриш, тинчликсевар ташқи сиёсат борасидаги таклифлар ўрин олган. Дарҳақиқат, ушбу йўналишларнинг ҳар бири долзарб аҳамиятга эга. Учрашувда дастурдан ўрин олган муҳим вазифалардан бири, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аҳолининг маънавий юксалиши ва моддий фаровонлиги ортиши учун ўзини ўзи бошқариш органлари тизими, жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинларининг тараққий этиши, давлат ҳокимиятининг қатор ваколатларини маҳаллага ўтказиш ва бу борада маҳалла тизимининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга оид таклиф этилаётган устувор мақсад-вазифаларга эътибор қаратилди.  

Сайловолди ташвиқотида сўзга чиққанлар Президентликка номзод Робахон Махмудованинг сайловолди дастурини якдиллик билан қўллаб-қувватлашга ҳамда сайловда фаол иштирок этишга даъват қилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.