English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла тизими ривожи учун амалга оширилаётган стратегик ҳаракатлар самара бермоқда
16:46 / 2022-11-13

Мамлакатимизда ташкил этилган “Маҳалланинг фаол модели” бугун диққат марказимиздаги масала саналади. Чунки жамиятнинг бир бўлаги бўлган маҳалла барча ривожланиш соҳаларининг энг асосий бўғини бўлиб қолмоқда.

Маҳалланинг аҳил ва иноқ бўлиши ундаги муаммоларнинг осон ва тез ечим топишига асос бўлади. Ўзбек халқи азалдан “бир болага етти маҳалла жавобгар” ақидаси бўйича қўшничилик ҳақларини адо этиб келган. Кейинги йилларда айнан шу маҳаллаларнинг ривожланишига қаратилган қонунчилик ҳужжатлари шу анъананинг бевосита давомидир.

Мамлакатимизни 2017 – 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган қатор яқин қонун, қарорлар қабул қилинди. 2022 йил 28 январида эса 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.

Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадга мувофиқдир.

«Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ишлаб чиқилди.

Тошкент туманида жойлашган “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам юқоридаги қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида режа асосида барча топшириқ ва тадбирлар ўз вақтида маҳалла маъмурияти ва шу маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ўтказилиб келинмоқда.

Яна бир яхши янгилик 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача ошиш; аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш; болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш татбиқ этилади.

Маҳалла идораси қошида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида сартарошхона, тикув цехи, сим тўқиш цехи ишга тушди ва ўн нафардан ортиқ қиз-жувонлар иш билан таъминланди. Маҳалланинг «фаол» моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда: маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолиятидан фойдаланиб маҳалла раиси бошчилигида аҳоли муаммоларини ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг ҳолати вазирлик, идора ва ҳокимликларга хабар бериб борилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ва янгиланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги фармони 1-иловасида Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш мақсадида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш режаси таклиф этилди. Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантиришга эътибор қаратилди. «Маҳалла — туман — вилоят — республика» тартиби асосида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш каби вазифалар тақдим этилган.

Фуқаролик жамиятининг ноёб ва бетакрор миллий институти бўлмиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жумладан, маҳаллалар фақат бизнинг халқимиз турмуш тарзига, жамиятимиз ҳаётигагина хос миллий демократия мактабидир.

Мамлакатимизда маҳаллалар, фуқаролар йиғинларининг нафақат обрў-эътибори, айни чоғда ваколатлари ва масъулиятлари кўлами ҳам изчил ортиб бормоқда. Бу бежиз эмас. Зеро, фуқаролик жамиятини шакллантириш аввало ижтимоий — иқтисодий жараёнлар билан боғлиқ муайян масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини камайтириш ва бу вазифаларни босқичма-босқич жамоат ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказа боришни кўзда тутади.

З.Нурузова, Н.Ёдгорова,

Тошкент тиббиёт академияси

Микробиология, вирусология, иммунолоогия кафедраси ходимлари