Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла сервис компанияси” иш бошлади
15:54 / 2025-05-22

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Тинчлик маҳалласида “Маҳалла сервис компанияси” фаолият бошлади.

Ушбу лойиҳа Президентимизнинг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Компания ўз олдига маҳаллани ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўча ва хонадонлар ҳолатини яхшилаш, шунингдек, коммунал хизматлар билан аҳоли ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашни мақсад қилган. 

Лойиҳанинг очилиш маросимида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Уйғун Ҳотамов, Республика ишчи гуруҳи ва маҳалла фаоллари иштирок этди. Ташриф буюрганлар компаниянинг иш услуби, техник жиҳозлари ва кўрсатиладиган хизматлар тури билан танишди. 

Ғулом Примов, ЎзА мухбири.