Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ривожланса — жамият юксалади
18:51 / 2026-01-20

2026 йил мамлакатимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди. Бу қарор замирида оддий, аммо чуқур маъноли ҳақиқат мужассам: маҳалла — ислоҳотлар натижаси энг аввало сезиладиган, аҳоли ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ ижтимоий макондир. Шу боис бу йилда амалга оширилаётган ҳар бир ташаббуснинг марказида инсон манфаати, аҳоли фаровонлиги ва кундалик ҳаётдаги қулайлик туради.

Ана шу устувор мақсадлар Пахтакор туманидаги Буюк Ипак йўли маҳалласи мисолида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Маҳалла ҳудудида аҳолига янада қулай ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида оқова сув тармоқларини яхшилаш, эскирган ва яроқсиз ҳолатга келган қувурларни янгилаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари босқичма-босқич таъмирланиб, замонавий талаблар асосида қайта янгиланмоқда. Бу нафақат санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг кундалик ҳаётида юзага келаётган ноқулайликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Оддий қилиб айтганда, инфратузилмадаги ҳар бир ижобий ўзгариш маҳалла аҳолисининг турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Жараён давомида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳудуд ҳолати мунтазам ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва тезкор ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида маҳаллага нисбатан манзилли ва масъулиятли ёндашув шаклланмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бундай амалий ишлар бир маҳалла ёки бир ҳудуд доирасида қолиб кетмайди. Улар бутун жамият ҳаётини юксалтириш, аҳолининг давлат сиёсатига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, энг муҳими, инсон учун муносиб яшаш муҳитини яратишга хизмат қилади.

Зеро, маҳалла обод бўлса — жамият барқарор бўлади. Инсон рози бўлса — ислоҳотлар ўз самарасини беради. 2026 йилда белгиланган устувор вазифаларнинг мазмуни ҳам айнан ушбу  ғояларда мужассамдир

Абдужалол Қаюмов, ЎзА