Маҳалла раисларига планшетлар берилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор сезиларли даражада ошди.
Ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланиб, тизимга янги иш услубларини кенг татбиқ этиш, аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бироқ ушбу тизимда ҳали қилинадиган ишлар, ҳал этиладиган муаммолар кўп эканидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Ушбу жараёнда маҳалла фуқаролари йиғинлари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк вазифасини бажариши керак.
Бектемир тумани ҳокимлигида тумандаги 11 та маҳалла раисларига замонавий планшетлар тақдим этилди. Маҳалла раислари ушбу планшетлар орқали маҳалладаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида тегишли ташкилотларга етказиши, маҳалла аҳли билан узвий алоқада бўлиши кўзда тутилган.
Нигора Раҳмонова,ЎзА