Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раислари сайловида 4 минг 901 нафар номзод биринчи маротаба сайланди
10:49 / 2022-05-26

Маълумки, жорий йил 16 май кунидан бошлаб мамлакатимизда сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан 14 та кўмаклашувчи комиссиялар тузилган. Тадбирлар режалари тасдиқланган. Комиссиялар таркибига 357 нафар идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, депутатлар ва жамоатчилик вакиллари киритилган. 

АОКАда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Наврўз Мусаев, юридик бўлими бошлиғи Шоира Умарова, ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳудудларда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилди. 

Қайд этилишича, маҳалла раислари лавозимига кўрсатилган 39 минг 661 нафар номзодлар билан суҳбатлар ўтказилган. Суҳбат чоғида бошқарув кўникмалари ва обрўга эга бўлган 26 минг 910 нафар номзод тавсия қилинган. Бугунги кунга қадар сайлов натижаларига кўра, 7 миинг 646 та маҳаллада раислар сайланган. 4 минг 901 нафар номзод биринчи маротаба сайланган ҳамда 2 минг 742 нафар амалдаги раислар қайта сайланган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 24 май куни ҳолатига кўра, 7 минг 646 та маҳаллаларда маҳалла раислари сайланишга улгурган. 

Бундан ташқари, 7-14 май кунлари 3 босқичда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида” семинарлар ўтказилиб, 40 минг нафарга яқин кўмаклашувчи комиссия ва Ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган. Раисларнинг 861 нафари аёллардан, 237 нафари маҳаллий кенгашлар депутатларидан иборат. 

Маҳалла раислари сайловини ўтказиш жараёнида келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилди. Тизим асосида шу кунга қадар, сайлов жараёнлари билан боғлиқ келиб тушган 809 та мурожаатдан 516 таси кўриб чиқилди, 293 таси ўрганиш жараёнида. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда сайловлар билан боғлиқ 200 дан ортиқ материалга расмий муносабат билдирилди. 

Сайлов жараёнлари давом этмоқда. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА