French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раисига қайта ишонч билдирилди
15:04 / 2022-05-20

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 март кунги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида сайловда жами 424 та, шундан 14 та шаҳарча фуқаролар йиғини, 145 та овул фуқаролар йиғини ҳамда 265 та маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайланиши белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугунги кунда ушбу сайловларда 157 нафар маҳалла раиси сайланди. Улардан 81 нафарини биринчи маротаба сайланганлар, 76 нафари амалдаги раислар, 14 нафарини аёллар ташкил этади.

Чимбой туманида 12 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда 10 та овул фуқаролар йиғини бўлиб, уларда 114 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари туманда фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқоллари) сайлаш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

[gallery-7188]

Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Бердақ маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди. Фуқаролар вакиллари шу кунга қадар маҳалла раиси лавозимида ишлаб келган Фатима Палванова ҳамда ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёш мутахассислардан бири Ботир Жўлдосбоевнинг номзоди учун овоз берди. Сайлов натижаларига кўра, Фатима Палванова номзоди энг муносиб, деб топилиб, маҳалла раисига қайта ишонч билдирилди.

– Маҳалла раислигига ҳаёт тажрибасига эга, энг муносиб номзодлар учун овоз берилмоқда, – дейди фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзоси Раўаж Утепбергенов. – Бугунги сайловда ҳам аҳоли фаоллик кўрсатди.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА