Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раиси ташаббускор бўлиши керак
09:31 / 2024-01-16

Термизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш Сурхондарё вилоят кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Термиз шаҳри  ва туманлардан делегат этиб сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган йиғилишни вилоят ҳокими, кенгаш раиси У.Қосимов олиб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама этилди.  

Сурхондарё вилоятида 724 та ўзини ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатмоқда. Маҳаллаларни ривожлантиришда фаолияти устидан назорат ва мониторинг давлат органи зиммасига юклатилгани ўзини ўзи бошқариш органлари мақомига зид бўлиб қолгани кузатилмоқда. Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг вилоят, туман, шаҳарлардаги бўлинмалари ташкил этилаётгани бу борада яхши самаралар беради. У халқ билан давлат ўртасида чинакам “кўприк” вазифасини бажаради. 

–Шу пайтгача ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспектори маҳалла раисига бўйсунмас эди,¬ деди Улуғбек Қосимов. ¬ Ваҳоланки, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазифа юклатилган. Ҳудуддаги муҳтож фуқарога ёрдам ва субсидия тайинлашда ҳам раис билан маслаҳат қилиш белгиланмаган эди. Янги тартибда раиснинг маҳалла раҳбари сифатидаги ўрни ҳуқуқий тарафлама мустаҳкамланди. “Маҳалла еттилиги”даги  ҳар бир ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, ваколатлари аниқ белгилаб қўйилди. Энди маҳалладаги барча масалани ҳудуднинг ўзида ҳал этиш учун қулай имконият яратилмоқда. Бу маҳалла раисининг изланувчан, ташаббускор ва фаоллигига боғлиқ.

Йиғилишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг таъсис конференциясида вилоятдан иштирок этадиган делегатлар сайланди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири