Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раиси масъулиятли ва ташаббускор бўлиши даркор
14:08 / 2022-07-08

Сирдарёда янги сайланган маҳалла раислари учун ўтказилган ўқув семинарлари якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, ҳоким ўринбосарлари, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳарлардаги бўлим бошлиқлари, 236 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.  

Тадбирда ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган маҳалла раисларига сертификатлар топширилди. Шу билан бирга маҳалла аҳлини бошини бирлаштириб, хайрли ишларга бош бўлган Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласи раиси Эсонбой Ҳусанбоев вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.  

Ғофиржон Мирзаев кейинги йилларда мамлакатимизда маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш, уни аҳолига яқин ва маслакдош тузилмага айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

– Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги ҳар бир йўналишда инсон қадрини улуғлаш, маҳалла институтини ривожлантириш, давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилишини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган, – деди вилоят ҳокими. – Стратегияда маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш белгиланган.

Албатта бу вазифаларни амалга оширишда маҳалла раисларига ҳам катта масъулият юкланади. Шунинг учун бугунги маҳалла раиси топқир, ҳаракатчан, энг асосийси унда эгалик ҳисси кучли бўлиши керак. Раисда маҳалласига эгалик ҳисси бўлсагина халқ билан давлат ўртасидаги кўприк, одамларнинг қувонч ва ташвишлари, муаммоларига ечим топадиган, дардини, таклифини айтадиган, ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган бўла олади.  


Ш. Суяров, 
Ф. Тошматов,(сурат), ЎзА.