Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ободлиги – ислоҳотлар самарасининг асосий мезони
17:42 / 2026-01-24

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида юрт ободлиги маҳалладан бошланиши, фуқаролар амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини, аввало, ўз уйи, кўчаси ва маҳалласида ҳис этиши лозимлиги алоҳида таъкидланган эди.

 Бу ғоя Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги” 33 та туман ва 330 та оғир шароитли маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш учун жами 8,5 триллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар маҳаллалар инфратузилмасини, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ҳамда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилмоқда.

Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси депутатлари Наримон Умаров, Нодир Тилаволдиев ҳамда Екатерина Смесова Чирчиқ шаҳри ва Бўка туманида бўлиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастурлари ижроси, маҳалла марказлари учун ишлаб чиқилган мастер-режаларнинг сифати, шунингдек, йўл, ичимлик суви, электр таъминоти ва ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳолати атрофлича ўрганилди.

– Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларнинг асосий моҳияти ислоҳотларни одамлар ҳаётида сезиларли қилишдир. Бунинг учун ҳар бир ажратилган маблағ маҳаллада аниқ натижа бериши шарт. Бугун вилоятнинг Чирчиқ шаҳри, Бўка тумани ҳамда Янгийўл шаҳрида амалга оширилаётган ишлар шу мақсадга хизмат қилаётганини кўрдик. Муҳими, бу жараёнда маҳаллий аҳоли фаол иштирок этиб, ўз таклифлари билан чиқмоқда, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров.

Шунингдек, депутат маҳаллаларни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш устувор вазифа эканини қайд этди.

Маҳаллаларда амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш, ҳудудларни барқарор ривожлантириш ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида аҳамият касб этмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.