Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла номига мос ҳудудга айланди
18:15 / 2023-12-08

Оқолтин туманидаги Мустақиллик маҳалласи бундан бир неча ой илгари пастқам, томидан чакка ўтадиган уй-жойлар ва абгор ҳолдаги кўчалардан иборат эди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва топшириғи билан ҳудудда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 

Қисқа вақт ичида ҳудуд қиёфаси мутлақо ўзгариб, замонавий кўринишга келтирилди. Бу ердаги мавжуд 16 та кўп қаватли уйнинг барчаси реконструкция қилинди. Бўш майдонлар кўкаламзорлаштирилди. 1 километр ички йўл асфальтланиб, янги лотоклар ётқизилди. Пиёдалар йўлаклари, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва 50 дона янги темир- бетон устун, замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. 2 дона трансформатор пункти янгиланди.  

Шунингдек, янги қуриб битказилган маҳалла фуқаролар йиғини биноси, “Work out”, 5 та болалар майдончаси, сунъий қопламали футбол майдони, 8 та жамоат ҳожатхонаси, 1 та ҳаммом, “Bookcafe”, хотин-қизларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази фойдаланишга топширилди. 76 нафар фуқаронинг доимий иш билан бандлиги таъминланиб, қийин аҳволдаги 28 нафар фуқарога 150 миллион сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди. Ўндан зиёд фуқаро бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди.  

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”даги 25 нафар фуқарога тикув машинаси, пишириқ печлари, электр пайвандлагич, компьютер ва бошқа зарур асбоб-ускуналар топширилди. Тижорат банклари томонидан 41 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 653 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. 

[gallery-14973]

Тинч ва обод юртга тўйлар ярашади. Халқимиз топиб айтган бу сўзларнинг қадрини маҳаллада ташкил қилинган халқ сайлида иштирок этган аҳолининг юз-кўзидаги миннатдорлик ва шукроналик ҳиссини туйиб, янада чуқурроқ англайсиз.  

Тадбирларда иштирок этган Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Акмалжон Маҳмудалиев “Энг обод кўча”, “Энг обод хонадон” танловларининг ғолиб ва совриндорларини муносиб тақдирлади. Бугун ягона мақсад, пок ният билан яшаётган маҳалла аҳли байрам руҳидан бир завқланса, ўзгаришлар, катта қурилишлар кўламидан икки бор  мамнун.  

–Маҳалламизнинг қисқа фурсатда файзли, обод ҳудудга айланиши катта воқеа бўлди, – дейди маҳалла фаоли И.Тўхтаева. – Давлатимиз раҳбарининг қишлоқларга бўлган эътибори туфайли мана шундай бахтга мушарраф бўлиб турибмиз. Бунинг учун Юртбошимиздан, ҳукуматимиздан беҳад  миннатдормиз.  

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев(сурат),
ЎзА мухбирлари