Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла лигаси” қизғин баҳсларга бой бўлди
10:45 / 2025-07-20

Сурхондарё вилоятида “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси ва Спорт вазирлиги ҳамкорлигида  ташкил этилаётган мусобақада маҳаллаларда яшайдиган ўттиз ёшдан ошган спортчилар мини-футбол, волейбол, стол тенниси, стритбол, воркаут, шахмат ва шашка бўйича беллашмоқда.

Шеробод туманида ўтказилган қизғин баҳсларда мини футбол бўйича Галагузар маҳалласи, шахмат-шашка мусобақасининг эркаклар беллашувида Катта ҳаёт, аёллар мусобақасида Чиғатой, теннис бўйича Бойбулоқ маҳалласи жамоалари фахрли биринчи ўринни эгаллади. Волейбол мусобақасининг эркаклар баҳсида Бойбулоқ, аёллар ўртасидаги беллашувларда Бойқишлоқ маҳаллалари жамоаларига биринчи ўрин насиб этди.  

Ғолиб жамоалар мусобақанинг жорий йил август ойида бўлиб ўтадиган вилоят босқичида қатнашиб, туман шарафини ҳимоя қилади.  

Маълумотларга кўра, “Маҳалла лигаси” спорт мусобақасининг туман ва шаҳар босқичида вилоятдаги 724 маҳалла фуқаролар йиғинидан ўттиз мингга яқин киши иштирок этмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири