Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла кўчаларига шағал ётқизилмоқда
19:52 / 2020-12-09

Андижон вилояти Булоқбоши туманида аҳоли мурожаатлари бўйича муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги Байналмилал маҳалла фуқаролар йиғинидаги Чиғатой ва Омилкор кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокими Ў.Мамуровга кўчаларининг ёзда чанг, қишда лойгарчиликдан юришга қийналаётганликлари, кўчаларини шағаллаш бўйича ёрдам кўрсатишини сўраб, мурожаат қилган эди.

Туман ҳокими ушбу мурожаат бўйича жойига бориб муаммони ўрганиб, ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрди. Натижада маҳалладаги Чиғатой кўчасининг 1 минг 200 метр қисмига шебен ётқизилиб, шағаллаштирилди. 

[gallery-346]

Айни кунларда 1 минг 400 метр бўлган Омилкор кўчасини шағаллаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2000 метр узунлигидаги Кисакўз кўчасини шағаллаштириш туманнинг келгуси йил дастурига киритилди.

Мурожаатлар юзасидан муаммоларнинг ижобий ҳал этилаётганлиги аҳолини беҳад хурсанд қилмоқда, уларнинг давлатга, эртанги кунга бўлган ишончи ортмоқда.

Тумандаги бошқа худудларда ҳам кўчаларни шағаллаштириш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА