Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла кексалар билан файзли
10:58 / 2021-05-22

Президентимизнинг жорий йил 23 апрель куни пойтахтимизнинг Яшнабод туманидаги Парвоз маҳалласига ташрифи чоғида фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарали ташкил этиш билан бирга, кекса авлод вакиллари фаоллигини оширишга оид қатор устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида айни кунларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ҳамда маҳаллалардаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари фаоллигини ошириш бўйича барча ҳудудларда ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Ўқув-семинарлари давомида “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида нуронийларни ёшларга бириктириш бўйича янги тизим жорий этиш, кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, улар иштирокида мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур тавсиялар берилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар бу каби семинарларга 22 минг 758 нафар иштирокчи жалб қилинди, уларнинг 2 минг 800 нафари ёшлардан иборат.

Ушбу семинарлар маъруза, тренинг, интерактив савол-жавоблар шаклида ўтказилиб, замонавий информацион технологиялар ва ўқитиш воситаларидан фойдаланилмоқда.

Ўқув-семинарлари юртимизнинг барча маҳаллаларида қизғин давом этмоқда.

ЎзА