Андижон вилояти Олтинкўл туманида Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари, фахрийлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни ва нуфузи, тизимга берилаётган ваколатларнинг ортиб бораётганлиги, бу эса ислоҳотлар самарадорлигини ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.
Наврўз тантаналарига уланиб кетган байрам тадбирида туман ҳокими И. Матрўзиев бугунги кунда маҳалла тузилмасининг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тубдан ошириш борасида қилинаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб, соҳа ходимларини байрам билан қутлади.
[gallery-6339]
Таъкидлаш жоиз, айни вақтда туманда 56 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. Ушбу маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларни ўрганиш ва ечим топишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизимда иш олиб борилмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ, ЎзА