“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди
Сирдарё вилоят ҳокимлигида вилоятнинг бир гуруҳ фаолларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари тақдим этилди.
Тақдирлаш маросимида Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари Бекзод Исматов иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг маҳалла тизимини ривожлантиришга бўлган эътиборини алоҳида таъкидлади.
[gallery-22402]
Тақдирланганлардан бири – Мирзаобод туманидаги "Тинчлик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳасан Худойбердиев “Маҳалла еттилиги билан биргаликда олиб бораётган ишларимиз халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётига хизмат қилмоқда”, деб ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сайхунобод туманидаги “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зафар Маҳмудов эса кейинги йилларда моддий ва техник базанинг мустаҳкамлангани, бу маҳалладаги муаммоларни тизимли равишда ҳал этишга ёрдам бераётганини айтди.
Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари