ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган туманидаги “Яшнаобод” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида янгидан бунёд этилган масканда маҳалла еттилиги фаолияти учун барча шароит яратилган.
Таъкидлаш керак, мазкур маҳаллада 7 та кўча мавжуд бўлиб, дастур асосида жами 9 километр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш, 2 километр пиёдалар йўлаги ташкил этиш, электр таъминотини яхшилаш учун 78 та янги бетон таянч устун ўрнатилиб, 5 километр узунликда замонавий СИП кабель тармоғи тортиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Маҳалла биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов қатнашди.
Тадбир давомида миграциядан қайтганлар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилиб, муаммолари ўрганилди. 5 нафар уй бекасига субсидия асосида тикув машиналари берилди.
[gallery-17747]
Шу ерда вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглаб, муаммоларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА