Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла — ҳудудлар ривожланишининг асосий бўғинидир
19:14 / 2023-10-10

Маҳалла фақатгина юртимизга хос бўлган институтдир. Бу аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва анъанавий механизмидир. Зеро мавжуд муаммолар жойида тез ва самарали ҳал қилинса инсонлар фаровонлиги яхшиланди.

Шуни инобатга олиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратиш, аҳоли ҳаётидаги муаммоларни тизимли ўрганиш ва ўз вақтида, тўлиғича ҳал этишга хизмат қилувчи «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилган эди.  

«Маҳаллабай» ишлаш тизимининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:

– аҳолида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга оид қизиқиш ва интилишларини аниқлаш ва уларнинг мазкур фаолият билан шуғулланишлари учун билим ва кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш;

– ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорликка бўлган қизиқишларини амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш орқали камбағалликни қисқартириш.

Жумладан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади;

– банклар маҳаллалардаги аҳолининг тадбиркорлик интилишларини рўёбга чиқаришда кредитлардан фойдаланишлари учун бизнес-режаларни ишлаб чиқишда маслаҳатлар бериш, зарур бизнес ахборотларни бериб бориш;

 – ҳудудларда аҳоли тадбиркорлик фаолияти учун зарур бўладиган шарт-шароитларни яратиш, мавжуд тўсиқларни тўлиғича бартараф этиш орқали аҳолининг тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали даромадга эга бўлишларини таъминлаш.

Мисол учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача субсидиялар берилади.  

Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида мақсадида 48 503 нафар фуқарога жами 196,7 млрд.сўм субсидия ажратилди. Шундан, 39 749 нафар хотин-қизларга 163,7 млрд сўм, шу жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилганлар 23 199 нафарга 110,7 млрд сўм ажратилган.  

Ҳудудлардаги аҳволни маҳалла аҳли ва фаолларидан яхши ҳеч ким билмайди. Бинобарин, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, эхтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш каби энг долзарб масалаларнинг ечими биринчи навбатда маҳаллаларда топилиши керак.

Кўплаб масалалар ортиқча қоғозбозликсиз, югур-югурларсиз маҳалладан чиқмай туриб ҳал бўладиган бўлди. Бир неча йиллардан буён ечими топилмай келаётган муаммоларга хонaдoнбай ишни ташкил этган ҳолда ёрдам берилмокда.  

Яна бир муҳим жиҳатлардан бири – маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш орқали оилавий шароитларни яхшилашга эришилди.

 

ЎзА