Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла футболчилари ДХХ раиси кубогида тўп сурди
18:00 / 2022-08-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон шаҳридаги “Бобур арена” ўйингоҳида футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Ёш футболчиларга омад тилади.

Мусобақа финалида Андижон туманининг “Полосон” ва Асака туманининг “Юксалиш” маҳаллалари жамоаси майдонда тўп сурди.

Муросасиз ўтган ўйин якунида Андижон тумани ёшлари рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди.

Иштирокчилар ва ғолиб жамоа вакиллари вилоят ҳокимлиги ҳамда ДХХ вилоят бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

[gallery-8100]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА