Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар фойдаланишга топширилди
16:53 / 2021-06-04

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан

Сирдарё вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарларида “Истиқлолнинг 30 йиллигига 30 объект” эзгу шиори остида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Сардоба туманида ҳам 4-сектор ҳудудидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни беқиёс. Шу боисдан бугунги кунда туманда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллалар учун янги бинолар қуриб фойдаланишга топширилмоқда.

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилалар жипслиги, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилмадир. Сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институти фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда унинг ўрни ва ролини янада ошириш мақсадида соҳа ходимларига зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

[gallery-2679]

Лойиҳа қиймати 190 миллион сўмлик бўлган ушбу объект Баҳром Ташматов раҳбарлигидаги “Гавҳаршодбегим келажаги” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу МЧЖ қурувчилари томонидан тумандаги яна 2 та маҳалла биносида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов Сирдарё туманида бунёд этилаётган маҳалла фуқаролар йиғини биноларини кўздан кечириб, “Бахмал”, “Интилиш” ҳамда “Элобод” МФЙ биноларининг очилиш тадбирида иштирок этди.

Ушбу янги бинолар барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Кенг ва ёруғ хоналар аҳоли хизматида.

Бундан ташқари ҳар бир маҳалланинг янги биносида хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.  

Шу кунгача, Сирдарё туманидаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг янги биносига эга бўлди.

Гулистон туманидаги замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Мевазор”, “Теракзор”, “Соҳил” ва “Шарқ ҳақиқати” маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ҳам янги бинолар фойдаланишга топширилди.  

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Ҳар тўртта маҳалла биноси зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Бугунги кунгача Гулистон туманида 12 та маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг янги биноларига эга бўлди.

 

А.Қаюмов, Ф.Тошматов (сурат) ЎзА