ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилган “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мазкур маҳалла идораси биноси “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг биринчи мавсуми доирасида 780 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди.
Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.
[gallery-15033]
Меҳнат фахрийлари рамзий боғични қирқиб, бинода МФЙ раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими фаолияти учун яратилган шароитлар билан танишди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА