Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла” фонди “Катта дўмбиробод”да 200 туп дарахт кўчатларини экди
14:11 / 2021-12-02

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилган “Яшил макон” лойиҳаси маҳаллаларимизни янада обод ва кўркам қилишга хизмат қилмоқда. “Долзарб 40 кунлик”да мамлакатимиздаги барча ташкилотлар қатори “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам фаол иштирок этмоқда, умуммиллий лойиҳа доирасида ҳудудларда ободонлаштириш тадбирларини ўтказмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Чилонзор туманидаги “Катта дўмбиробод” маҳалласида бўлиб ўтди. 

– “Яшил макон” лойиҳаси мамлакатимизда бошланган улкан бунёдкорлик ишларининг мантиқий давомидир, – дейди фонд республика бошқаруви раиси Д.Усманов. – Чунки лойиҳа доирасида юртимизнинг энг чекка қишлоқларида ҳам кўчатлар экилмоқда. Бугун ерга қадалаётган ҳар бир ниҳол нафақат ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда, балки атроф-муҳит муҳофазасида ғоятда муҳим аҳамият касб этади. 

Таъкидлаш керак, “Маҳалла” фонди ташаббуси билан “Катта дўмбиробод” маҳалласида ташкил этилган тадбирда 200 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати