Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла фонди: аҳолини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда
16:30 / 2022-01-26

Маҳалла фуқаролар йиғини одамларнинг муаммо ва таклифларини эшитадиган, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган масканга айланди. Шунинг учун маҳаллаларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур барча ҳуқуқий асослар, етарли шароитлар яратилмоқда.

–“Маҳалла” фонди туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан давлат раҳбари ташаббуси билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йилда 37 та фуқаролар йиғинларига компьютер техникаси, 18 тасига мебель жиҳозлари олиб берилди, – дейди Фонднинг Бухоро  вилояти бўлими бошқаруви раиси Улуғбек Козимов. – 163 та фуқаролар йиғинларининг қарздорликлари қопланди. 1 минг 333 нафар фуқаролар йиғинлари ходимларига бир марта тўланадиган моддий ёрдам пули тўлаб берилди. Кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, эхтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва кўп фарзандли оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлиғини тиклаш ва якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳамда табиий офатдан жабр кўрган 1 минг  798 нафар фуқароларга жами 224 миллион 826 минг сўмлик хайрия ёрдамлари кўрсатилди.  

2021 йил давомида фонд фаолиятига оид 400 тага яқин хайрия тадбирлари шундан, 100 дан ортиқ маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Фуқаролар йиғинлари илғор тажрибаларини оммалаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш мақсадида фонднинг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан хизмат курсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва соҳавий йўналишлари бўйича жами 14 та тадбирлар ўтказилди. 22 та янги иш ўрни яратилди. 

Зариф Комилов, ЎзА