Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла фаровонлиги — жамият юксалиши мезони
18:15 / 2026-01-16

2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида мамлакатимизда маҳаллалар инфратузилмасини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш сифати ҳамда коммунал хизматлар самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар алоҳида аҳамият касб этади.

Хусусан, туманнинг Сарайлик маҳалласида аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда коммунал хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ушбу жараёнларнинг туман прокуратураси назорати остида олиб борилаётгани ишлар ижросининг самарадорлиги ва масъулиятини янада оширмоқда.

Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш масаласига устувор йўналиш сифатида эътибор қаратилмоқда. Электр тармоқларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кучланишдаги узилишлар ҳамда техник носозликларни камайтириш мақсадида тегишли хизматлар томонидан аниқ режалар асосида амалий ишлар бажарилмоқда. Шу билан бирга, аҳолини барқарор ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган техник тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Газ таъминоти соҳасида ҳам мавжуд муаммолар ўрганилиб, газ тармоқларини таъмирлаш, уларни хавфсизлик талабларига мослаштириш ҳамда қиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Бу ишлар аҳоли учун қулайлик яратиш билан бирга, хавфсизликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида Сарайлик маҳалласи аҳолисининг кундалик ҳаёт сифати изчил яхшиланиб, коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда. Бу эса маҳалланинг ривожи орқали жамиятни юксалтиришга қаратилган давлат сиёсати амалда ўз ифодасини топаётганининг яққол далилидир.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА