Жорий 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсуми учун республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига жами 1 886,2 минг тонна, шундан аҳолига 1 247,2 минг тонна, бюджет ташкилотлари учун жами 638,9 минг тонна, шундан, тўғридан-тўғри бюджет ташкилотларига 352,6 минг тонна, (ДХШ асосида тадбиркорлик субъектларига 286,5 минг тонна) маҳаллий кўмир етказиб берилиши белгиланган.
Айни кунларда республикамиз истеъмолчиларини жорий куз-қиш мавсуми учун кўмир маҳсулоти билан таъминлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу мақсадда “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфида 90 та республика ҳудудий кўмир омбори ва 13 та шохобчаси ишлаб турибди.
Шу кунгача (18 сентябрь ҳолатига) бюджет ташкилотлари учун 319 621 тонна (91 фоиз) маҳаллий кўмир ортиб юборилди, етказиб берилган ёқилғи ҳажми 314 260 тонна (режага нисбатан 80 фоиз)дан ошди.
Республика аҳолиси учун ортиб юборилган маҳаллий кўмир 274 287 тонна (режага нисбатан 21 фоиз)ни ташкил этади. Етказиб бериш ҳажми эса 244 372 минг тонна (режага нисбатан 19 фоиз)дан ошди.
Республикамизнинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларидаги қишлоқ (овул)лар 24 4049 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари билан таъминланди.

Жамият ахборот хизматининг хабарида айтилишича, яқинда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов бошчилигидаги бир гуруҳ вилоят фаоллари “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида бўлди.
Бош директор Владимир Кузнецов ва корхона вакиллари меҳмонларни илиқ қарши олди. Бош директор ҳузурида бўлиб ўтган суҳбат давомида Владимир Кузнецов жамият фаолияти, кўмир қазиб олиш ва уни истеъмолчиларга ортиб юбориш жараёнлари, соҳадаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳаммаджон Нишонов аҳолини куз-қиш мавсуми учун арзон ва сифатли кўмир маҳсулоти билан таъминлаш долзарб масала экани, Ангрен кончилари бу борада жонбозлик кўрсатиб ишлаётгани, андижонликлар бундан миннатдорлигини таъкидлаб, вилоят ҳокимининг саломини етказди.
Ангрен кончилари учун Андижон вилояти аҳли номидан иккита “Исузу” юк автомашинасида келтирилган сабзавот, мева ҳамда полиз маҳсулотларидан иборат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари инъом қилинди.
‒ Табиий газга уланмаган аҳоли хонадонларида қиш пайти кўмирдан фойдаланиш арзон ва қулай. Аммо кўмирни қазиб олиш ва истеъмолчилар талабига мос равишда етказиб бериш осон эмас. Бу ўта заҳматли иш. Ангрен кончилари бу ишни сидқидилдан адо этиб, халқимизни арзон ва сифатли кўмир маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Биз вилоятимиз раҳбари шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан бугун Ангрен кончиларига миннатдорлик билдириш учун келдик, – деди Муҳаммаджон Нишонов. – Мана, Ангрен кўмир конини, бу ерда қаттиқ ёқилғи қандай машаққатлар билан қазиб олинаётганини ўз кўзимиз билан кўрдик, кончилар билан суҳбатлашдик ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тиладик. Биз кончиларимизни ҳар доим қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи доимий муносабатда бўлиб турса, муаммоларга ўрин қолмайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ilsFiPFV2iU" title="Mahalla faollari Angren konchilari faoliyati bilan tanishdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Насиба Зиёдуллаева, Анвар Аҳмедов, ЎзА