Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла банкирлари янги кредит маҳсулотларини таклиф қилмоқда
17:10 / 2025-01-31

“Микрокредитбанк” томонидан маҳаллалардаги тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини ошириш мақсадида янги молиявий хизматлар жорий этилди.

Энди маҳалла банкирлари орқали фуқаролар ва тадбиркорлар «Менинг маҳаллам» ҳамда «Ҳамроҳ» номли махсус кредит маҳсулотларидан фойдаланишлари мумкин.

«Менинг маҳаллам» кредити

Мазкур кредит ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда тадбиркорликни бошлаётган шахслар учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

– 50 млн. сўмгача (мол-мулк гаровисиз)

– Кредит фоиз ставкаси 24 фоиздан бошлаб

– 30 млн. сўмгача бўлган қисми нақд пулда ёки тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига ўтказиш орқали ажратилади.

«Ҳамроҳ» кредити

Ушбу кредит камида бир йил давомида фаолият юритган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун тақдим этилади. Бунда:

– 1,5 млрд. сўмгача миқдорда ажратилади

– Камида 2 та иш ўрни яратиш шарти билан 375 млн. сўмгача, 5 та иш ўрни яратиш шарти билан 1,5 млрд. сўмгача берилади

– Кредит 84 ойгача муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан тақдим этилади

– Фоиз ставкаси 23, фоиз (Марказий банк ставкаси + 10 фоиз)

Бундан ташқари, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ставкаси қўшимча 2 фоизга пасайтирилган ҳолда ажратилиши ҳам мумкин. Бунга, хусусан, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш билан боғлиқ лойиҳалар киради.

Микрокредитбанк ушбу янги кредит дастурлари орқали маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини маълум қилади.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида