Маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон туманидаги “Садда Таги” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббиёт марказларининг малакали шифокорлари томонидан ўтказилган кўрик натижасида қатор беморларга туман ва вилоят шифохоналарида, республика тиббий илмий марказларида даволаниш учун ордер берилди. Шунингдек, ёлғиз қариялар ва имконияти чекланган фуқаролар хонадонига ташриф буюрилиб, ногиронлик гуруҳлари белгиланди. Ногиронлиги бор шахсларга махсус аравачалар, эшитиш мосламаси ва ҳасса-кўлтиқтаёқлар ажратиш режалаштирилди.
[gallery-8272]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА