Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла аҳолиси нимадан норози? Ёхуд Умиджоннинг орзуси қачон ушалади?
20:35 / 2022-11-01

ФОТОТАНҚИД

Умиджон Маликов 19 ёшда. Болаликдан биринчи гуруҳ ногирони. Бежизга Умиджон ҳақида қисқа маълумотни бермадик. У айни дамда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Пастки сўлоқли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Шодлик кўчасида истиқомат қилади. Унинг бирдан-бир орзуси кўчада бошқа тенгдошлари қатори сайр қилиш. Аммо, неча йилдирки, унинг орзуси ушалмайди. 

– Ҳамма қатори мен ҳам табиат қўйнида сайр қилишни хоҳлайман, - дейди Умиджон. – Лекин кўчамизнинг нотекислиги, ёзда чанг, қишда эса лойлиги боис аравачамда юришга қийналаман.

Кўтарилган масала бўйича изоҳ олиш учун ушбу маҳалла раиси Дилмурод Умматов ҳамда ҳоким ёрдамчиси Ниятжон Мўминовга учрашдик. Аммо бу масъуллар барча айб одамларнинг ўзида экани, вақтида кадастр ҳужжатларини қилмай, фақат шароит талаб қилаётганини важ сифатида кўрсатди. Ҳа, айтганча, кўчани асфальтлаш, сув билан таъминлаш ва электр токини яхшилаш ишлари ҳар бир кўчада хонадонлар сони тўлсагина, амалга оширилар экан. 

[gallery-9373]

– Бизнинг кўча “етим”, - дейди Шодлик-1 кўчаси 13-уйда яшовчи Дилрабо Тўрақулова. – Ҳозирда кўчамиз на асфальтланган, на тоза ичимлик сувимиз бор. Электр токидан эса тадбиркорнинг шахсий трансформатори орқали фойдаланамиз. Давлатга тўлаганимиздан ташқари тадбиркорга электр учун пул бериб  турамиз. Муаммоларимиз ечимни сўраб, мутасаддиларга бир неча йилдан буён мурожаат қиламиз. Натижа эса йўқ. Сабабини сўрасак, “Кадастр ҳужжатларинг йўқ, уйлар ноқонуний қурилган”, дейишдан нарига ўтишмайди. Биз эса ҳамон яхши кунлар келишига умид қилиб яшаяпмиз.

Маълумотларга кўра, “Пастки сўлоқли” маҳалла фуқаролар йиғинида  инфратузилмани ривожлантириш дастурига мувофиқ республика бюджетидан ажратилган 2 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига Темир йўл ҳамда Маданият кўчаларига 464 метр бетон қоплама ётқизилиб, Гулзор, Мевазор кўчаларига шағал тўшалади. Мустақиллик (1-2-3) кўчаларига ичимлик суви тармоғи тортилиб, сув минораси ўтнатилади. Темир йўл кўчасига 30 дона бетон устун ва бир чақирим электр тармоғи тортилади. Пахтакор кўчасига 20 та, Миришкор кўчасига 30 та, Шодлик кўчасига 25 та бетон устун, 2 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.

– Дастурга мувофиқ бизнинг Шодлик кўчамизга 25 та бетон устун ҳамда 2 та трансформатор ўрнатишлари керак экан, - дейди фуқаро Лола Ҳамдамова. – Аммо ҳамон кўчамиз хароб аҳволда. Ўтган йили 24 та хонадон бирга пул йиғиб, бетон устун ўрнатганмиз. Яна қаерга ўрнатишмоқчи билмадим. Асосий муаммомиз ичимлик суви ва йўлнинг ёзда чанг, қишда лойлиги. Ёғингарчилик кунлари кўчада юра олмаймиз. “Тез ёрдам” машинаси кира олмайди. Болаларимиз мактабга лой кечиб қатнамоқда. Тегишли идора масъуллари кўтарилган масалани ўрганиб, одилона баҳо беришса мақсадга мувофиқ бўларди.– Дастурга мувофиқ бизнинг Шодлик кўчамизга 25 та бетон устун ҳамда 2 та трансформатор ўрнатишлари керак экан, - дейди фуқаро Лола Ҳамдамова. – Аммо ҳамон кўчамиз хароб аҳволда. Ўтган йили 24 та хонадон бирга пул йиғиб, бетон устун ўрнатганмиз. Яна қаерга ўрнатишмоқчи билмадим. Асосий муаммомиз ичимлик суви ва йўлнинг ёзда чанг, қишда лойлиги. Ёғингарчилик кунлари кўчада юра олмаймиз. “Тез ёрдам” машинаси кира олмайди. Болаларимиз мактабга лой кечиб қатнамоқда. Тегишли идора масъуллари кўтарилган масалани ўрганиб, одилона баҳо беришса мақсадга мувофиқ бўларди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА