Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла аҳлининг севимли маскани (+видео)
16:30 / 2025-07-11

“Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва салоҳиятини ривожлантириш мақсадида бир қатор тўгараклар ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда.

Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келаётган Миллий гвардия Чавандозлар мактабида ҳам бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Мактаб ҳудудидаги Камондан отиш спорт комплекси от спорти ва камондан отишга қизиқадиган ёшлар билан гавжум.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бунёд этилган ушбу спорт мажмуаси маҳалла аҳолиси учун ҳам сайр қилиш ҳудуди, ҳам болажонларнинг севимли ўйин майдонларига айланган. 

Албатта, ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мазкур спорт комплекси энг яхши танловлардан бири, десак адашмаган бўламиз. Сабаби, от миниш нафақат спорт, балки инсоннинг саломатлиги учун ҳам жуда муҳим саналади. Чавандозлар мактабида бу борада ҳам ишлар тизимли равишда йўлга қўйилган. Яъни, иппотерапия услубида саломатлигида нуқсони бўлган болаларни малакали мутахассислар кўрсатмалари асосида даволаш йўлга қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, ўқувчилар, спортсевар ҳар қандай инсон бу ерда спорт тўгаракларида шуғулланиш билан бирга, ҳудуднинг манзарасида мазза қилиб ҳордиқ ҳам чиқаради. Шу сабабли ҳам ушбу спорт комплекси маҳалла аҳлининг севимли масканига айланиб улгурган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oDM54mE90RQ" title="Mahalla ahlining sevimli maskani" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нигора Раҳмонова, Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА