Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла аҳлига байрам туҳфаси
17:27 / 2022-03-21

Маҳалла – обод ва осуда ҳаётнинг муҳим бўлагидир.

Мамлакатдаги тинчлик-осойишталик, ислоҳотларнинг энг қуйи бўғингача етиб бориб, одамлар ҳаётини ўзгартириши бевосита маҳалла тизимига боғлиқ. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, қачонки маҳаллада ўзгариш бўлсагина, халқда давлатга ишонч пайдо бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бугун яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз байрамини ўзгача кайфиятда нишонламоқда. Ҳудуд аҳолиси учун Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг очилиш маросими яшариш ва янгиланиш айёми Наврўз байрамида ажойиб туҳфа бўлди.

Туманда жами 37 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларининг 22 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари, 15 таси овул фуқаролар йиғинларини ташкил қилади. «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида жами 318 хонадонларда 2 минг 256 аҳоли истиқомат қилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриб битказилди.

Бугун янгидан ишга туширилаётган «Ғалаба» маҳалла фуқаролар йиғинида яратилган шарт-шароитлар ҳам давр талаби даражасидадир.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА