«Магнит» тармоғи Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини икки баробар оширди
Россия озиқ-овқат чакана савдо бозоридаги етакчи ритейлерлардан бири бўлган «Магнит» тармоғи 2022 йилда Ўзбекистондан мева-сабзавот импортини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар оширди.
Mаълумотларга кўра, 2022 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан «Магнит» дўконларига мева-сабзавот етказиб беришнинг умумий ҳажми 3,5 миллиард рубль яъни ҳозирги 54,4 миллион доллардан кўпайган.
“EastFruit” нашрининг ёзишича, хусусан, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хурмо импорти қарийб икки баробар, узум икки баробардан зиёд, олхўри импорти эса уч баробар ошди.
Жорий йилда импорт структураси янги маҳсулот тоифалари ва навлари ҳисобига кенгайди: анор, лимон, шафтоли, олхўри мевалари ва қовоқ сабзавоти ҳамда уларнинг турли навлари шулар жумласидандир . Бундан ташқари, «Магнит» тармоғи Ўзбекистондан ёнғоқ ва яримтайёр маҳсулотларни ҳам импорт қила бошлади.
ЎзА